Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Саудия Арабистонига THAAD РҚМ тизимини сотмоқчи
АҚШ Саудия Арабистонига THAAD ракеталарга қарши мудофаа (РҚМ) тизими ва Patriot РҚМ мажмуасини сотмоқчи, деб хабар берди АҚШ давлат департаменти.
АҚШ ва Саудия Арабистони 20 май куни 110 млрд долларлик АҚШ қурол-аслаҳасини сотиш бўйича бир қатор ҳужжатларни имзолади, кейинги 10 йил ичидаги бошқа битимлар бу қийматни 350 млрд долларга етказиши мумкин.
“Patriot ва THAAD каби тизимлар Саудия Арабистонига ўзи ва минтақани ракета ва ҳаво хужумларидан ҳимоя қилишида ёрдам беради”, деб айтилган ҳужжатда.
Бундан ташқари, сотиладиган қурол-аслаҳа рўйхатида аэростатлар, танклар, артиллерия, миналарга қарши радарлар, пиёда қўшинлар зирҳли машиналари, вертолётлар бор. Ҳарбий-денгиз соҳасидаги савдолар кемалар, вертолётлар, патрул катерлари ва улар учун қурол тизимларини ўз ичига олади.
АҚШ, шунингдек, Саудия Арабистонига тезкор-тактик бошқарув учун қурилма ва хизматларни етказиб беради.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026