Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лос-Анжелесда йўловчи самолёти юк машинаси билан тўқнашди
Фото: AP
Лос-Анжелес халқаро аэропортида бортида 146 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган Boeing-737 йўловчи самолёти юк машинаси билан тўқнашди. Associated Press хабарига кўра ҳодиса натижасида саккиз киши жабрланди.
Тўқнашув самолёт ерга қўниши билан содир бўлган.
Лос-Анжелес шаҳри ёнғин хизмати маълумотларига кўра, тўқнашув самолётни юргизиб олиб бориш йўлагида рўй берган.
Ҳодиса оқибатида юк машинаси ағдарилиб кетган. Самолётнинг ўнг қанотига зарар етган, ёқилғи оқиб кетиши кузатилмаган.
Тўқнашувдан хизмат машинасида бўлганлар жабрланган, улардан бир нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Авиалайнер йўловчиларидан ҳеч бири жабрланмаган.
Мавзуга оид
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
07:23 / 23.02.2026
Honda ўзининг биринчи хусусий самолётини тақдим қилди: у мустақил равишда қўна олади
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
08:22 / 20.02.2026