Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВда Европарламент депутатлари билан учрашув ўтказилди
Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати
22 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Европа парламенти депутатлари Юлий Винклар (Руминия вакили) ва Исмаил Эртугни (Германия вакили) қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Европарламент ўртасидаги мулоқотнинг, хусусан парламентлар даражасидаги алоқаларнинг ижобий динамикаси қайд этилди.
Епропарламент депутатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган давра суҳбатидаги иштироклари тўғрисида сўзлаб берди.
Учрашувда Ўзбекистонда қабул қилинган 2017—2021 йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ижро ҳокимияти органлари ва қонунларни тадбиқ этилиш устидан депутатлар назоратини мустаҳкамлаш соҳаларида Европа тажрибасини ўрганишдан Ўзбекистон манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Музокараларда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим муаммолари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
11:53 / 12.02.2026
Европарламент Украина учун 90 млрд евро кредитни маъқуллади
14:36 / 11.02.2026
Европарламент 2040 йилгача ЕИнинг иқлим мақсадлари ҳақидаги қонунни қабул қилди
09:48 / 11.02.2026
ЕП Россияни “қишни қуролга айлантириш”да айблади
14:39 / 10.02.2026