БАА Қозоғистон фуқароларига визасиз тартиб жорий қилди
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати Қозоғистоннинг барча фуқароларига визасиз тартибни жорий қилишга қарор қилди. Эндиликда, ушбу республика фуқаролари БААда бир ойгача муддатда визасиз юра олишади.
Қозоғистон ва БАА ўртасида консуллик масалалари бўйича қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида шу ҳақда маълум қилинди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати.
Вазирлик хабарига кўра, «шу борадаги ҳужжат 23 май куни икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланади».
Комиссия мажлиси БАА ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Абдуллоҳ бин Зайд Ал Наҳаённинг Остонага расмий ташрифи арафасида бўлиб ўтган. Йиғилишда икки мамлакат ўртасидаги консуллик-ҳуқуқий муносабатларни чуқурлаштириш, икки давлат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, БАА фуқароларининг Остонада бўлиб ўтадиган халқаро «ЭКСПО-2017» махсус кўргазмасига ташрифига доир масалалар муҳокама этилди.
Мавзуга оид
10:10
Миграция агентлиги Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
22:52 / 25.10.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Орол денгизини қутқаришда ҳамкорлик қилади
19:04 / 24.10.2024