Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ғарбий соҳилларида рўй берган кўчки йирик магистрални тўсиб қўйди
Фото: CNN
АҚШнинг Тинч океани соҳиллари узра қурилган Pacific Coast Highway автомагистрали мамлакатдаги энг чиройли автомобиль йўлларидан бири ҳисобланади. Унинг бир қисми кўчки туфайли тўсилиб қолди, деб хабар қилмоқда CNN телеканали Калифорния штати транспорт департаментига асосланган ҳолда.
Маълумотларга кўра, 20 май куни тонналаб лой аралаш тоғ тупроғи Сан-Льюис-Обиспо шаҳридан 10 км шимолроқдаги йўл қисмига ёпирилган.
Таъкидланишича, трасса асосий диққатга сазовор сайёҳлик масканларидан бири Биг Сур орқали ўтади.
Штат маъмурияти йўлда қатновни тўсиб қўйган, аммо ҳаракат қачон тикланишига ойдинлик киритгани йўқ.

Мавзуга оид
11:44
Трамп Конгрессни Эрон билан уруш тўхтагани ҳақида хабардор қилди
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:58 / 01.05.2026