Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Юнусободда ўғирлик иссиқ изидан фош этилди
2017 йилнинг 22 май куни тахминан соат 02:00 да, Озод Азиз ўғли Муродов ва Ҳасан Ҳамиджон ўғли Каримовлар ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида қурилаётган хусусий уйларга ғайриқонуний равишда кириб, хонадонда ёнланма ишчи сифатида ишловчи фуқароларга тегишли бўлган уяли алоқа телефон аппаратлари ва қурилиш анжомларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан мазкур ҳудудда ўтказилган тунги тезкор-профлактик тадбирлари натижасида, улар далилий ашёлар билан бирга қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, уй-жойга такроран кириб, талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилган.
Мурадов ва Каримовларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этиши мумкин.
Мавзуга оид
10:22 / 14.03.2026
Юнусободда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
20:32 / 03.01.2026