Ўзбекистон | 14:45 / 24.05.2017
11877
1 дақиқада ўқилади

Нукус шаҳри кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилди

Фото: Kruz.uz

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий маркази Нукус шаҳрининг кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилди. Бу ҳақда Kruz.uz сайти хабар қилмоқда. 

Нукуснинг "Дўстлик гузари" кўчаси бундан буён "Ислом Каримов" номи билан аталади. 

Ушбу кўча халқ орасида аввалдан "Президент кўчаси" номи билан анча машҳур эди.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид