Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 саммити кўп йиллар ичидаги энг мураккаб йиғилишга айланади
Италиянинг Таорминасидаги “Катта еттилик” саммити кўп йиллар давомидаги энг мураккаб йиғилиш бўлиши кутилмоқда: давлатлар етакчилари кўплаб масалалар бўйича турли фикрга эга. Бу ҳақда Европа кенгаши раиси Дональд Туск маълум қилди.
G7 учрашуви бугун бўлиб ўтади. Унда АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия ва Япония раҳбарлари иштирок этади.
"Биз Таорминада халқаро мураккаб муаммоларни муҳокама қилиш учун йиғилдик. Ҳеч шубҳа йўқки, бу “Еттилик”нинг кўп йиллар давомидаги энг мураккаб саммити бўлади. Сир эмаски, бугун учрашадиган кўплаб етакчилар иқлим ўзгариши ва савдо каби кўплаб мавзулар бўйича турли ёндашувларга эга. Бизнинг рол шундай иборатки, ЕИ барча йўналишлар бўйича “Еттилик” бирлигини сақлаб қолиши керак", - дея маълум қилди Туск саммит бошланишидан аввал.
Сиёсатчининг таъкидлашича, энг муҳими – “қонунларга асосланган глобал тартиб” масалалари бўйича бирдамликни сақлаш.
"Ҳар куни Европа, Осиё ҳамда Яқин Шарқдаги тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган стратегик муаммоларга тўқнаш келмоқдамиз: булар Суриядаги уруш ва Россиянинг Украинадаги тажовузкорлигидан тортиб, то Шимолий Кореядаги ракета ва ядро синовлари ҳамда Жануби-Хитой денгизидаги вазиятнинг кескинлашиши", - дея аниқлик киритди Европа кенгаши раҳбари.
"Агарда бизнинг гуруҳ қатъият ва бирликни қўлдан бой берса, дунёдаги вазият назорат остидан чиқади", - дея қўшимча қилиб ўтди Туск.
Аввалроқ Оқ уйнинг миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Гэри Кон “Катта еттилик” учрашувидаги энг асосий масалалардан бири – Россия бўлиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
07:22 / 28.03.2026
G7 нефт захиралари: қайси давлатда қанча?
09:33 / 12.03.2026
G7 Эрондаги уруш фонида Россия нефтига қўйилган санкцияларни бекор қилмайди
12:03 / 11.03.2026