1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади

1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3010-сонли "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган.
Қарорнинг 1-бандида "Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзавтосаноат" АКнинг 2017 йил 1 июндан ички бозорда "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг барча турдаги енгил автомобилларини миллий валюта - сўмда сотиш борасидаги таклифи маъқуллансин" дейилади.
2-бандида 2017 йил 1 июнгача бўлган муддатда тузилган барча шартномалар аввалги тартиб бўйича амалга оширилиши белгиланган. Шунингдек, экспорт ҳажмини маҳсулотларни сотиш бозорларини янада диверсификациялаш ва экспорт қилинувчи маҳсулот номенклатураси, ташқи бозорларда позицияларни мустаҳкамлаш ҳисобига ошириш; ишлаб чиқариш ҳажмини янги рақобатбардош маҳсулотни ўзлаштиришга қаратилган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига ошириш; соҳада эҳтиёт қисмлар импортини қисқартириш, инвестицияларни жалб қилган ҳолда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш чораларини кўриш таъкидланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига бир ҳафталик муддатда ушбу қарорни амалга ошириш бўйича тегишли қарорни қабул қилиш буюрилган. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юкланган.
Аввалроқ Кун.uz GM Uzbekistan компанияси ўзи ишлаб чиқараётган бир қатор автомобилларнинг нархларини ошириши, бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар маълум қилгани ҳақида хабар берганди.
Манбаларнинг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг нархлар бўйича қарори ҳам чиқиши кутилмоқда. Айни дамда бу масала кўриб чиқилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Мавзуга оид

14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди

10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади

13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади

13:31 / 29.04.2025