Жаҳон | 22:31 / 28.05.2017
9546
1 дақиқада ўқилади

Пентагон ИШИДга қарши тактикасини ўзгартиради

Фото: AFP

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис АҚШ коалицияси ИШИДга қарши курашишда ўз тактикасини ўзгартиргани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида CBS телеканали хабар берди.

"Биз уларни Ироқ ва Сурияда бир позициядан бошқасига ҳайдовчи сермашаққат тактикадан воз кечдик ва уларни йўқ қилиш тактикасига ўтдик", - деди Мэттис.

Унинг сўзларига кўра, коалиция ИШИД жангариларига бошқа мамлакатлардан уйларига қайтишга имкон бермасликни мақсад қилган. Шунингдек Пентагон раҳбари коалиция учун айнан "ўраб олиш ва мақсадли йўқ қилиш" асос бўлишини яна бир бор таъкидлади. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид