Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилда 39 та болалар спорти иншооти қурилади ва таъмирдан чиқади
Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 6 майдаги ПҚ-2961-сонли қарорига мувофиқ, Давлат спорт қўмитаси қошидаги Болалар спортини ривожлантириш фондининг шу йилги бюджети ва болалар спорти ҳамда сузиш ҳавзалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга доир манзилли дастури тасдиқланди. Бу ҳақида "Норма.уз" сайтида хабар берилди.
Маълумот учун: Болалар спортини ривожлантириш фонди - Президентнинг 2002 йил 24 октябрдаги ПФ-3154-сонли фармонига биноан ишга туширилган халқаро нодавлат ижтимоий ташкилот.
Жорий йилда Фондга Республика хайрия ташкилотлари (жами 77 та)дан 135 миллиард 390 миллион сўм, хорижий сармоячилардан - 290 минг АҚШ доллари келиб тушади.
Таққослаш учун: 2015 йилда Фонднинг умумий бюджети 87 830 миллион сўм ва 400 минг долларни ташкил қилган эди.
Бу йил мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 25 та янги болалар ва ўсмирлар спорт объекти қурилиши, 13 тасининг реконструкцияси ҳамда биттасининг капитал таъмирланиши режалаштирилган.
Масалан, пойтахтнинг Яккасарой туманида универсал спорт мажмуаси қурилади, Миробод туманида эса - ёпиқ сузиш ҳавзаси, ушбу тумандаги спорт мажмуаси реконструкция қилинади. Яна бир ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси Сергели туманида бунёд этилади.
Манзилли дастур доирасидаги қурилиш ва таъмирлаш ишларининг умумий қиймати 298 миллиард 423 миллион сўмни ташкил қилади.
Мазкур дастурнинг тўлиқ матни билан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги ҳужжатларида танишишингиз мумкин.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026