Жамият | 14:07 / 31.05.2017
7951
1 дақиқада ўқилади
Чак Норрис Fiat элчиси бўлди
Италия машҳур автомобилсозлик компаниясининг тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Fiat Professional шўъбаси америкалик киноактёр Чак Норрисни бренднинг янги элчиси сифатида танлади. 77 ёшли актёр савдо белгисининг келаси ойдан бошланадиган турли анжуманлари ва реклама кампанияларида иштирок этади.
Шўъба корхонаси сўзларига кўра, Чак Норрис образи Fiat тижорат автомобилларига ҳам уйғунлик тарафлари кўп: «мақсад сари ҳаракат, ишончлилик, профессионаллик ва фойдаланишга қулайлик».
Бундан ташқари, актёр ижтимоий тармоқларда машҳурлиги сабабли ҳам компания элчилигига танланган. Масалан, унинг Facebook саҳифасига 6,5 миллион киши аъзо.
Мавзуга оид
17:11 / 25.07.2018
Fiat ва Ferrari собиқ раҳбари вафот этди
00:09 / 22.07.2018
Fiat раҳбари лавозимини тарк этди
15:38 / 02.02.2018
Чак Норрис CBS ва Sony Pictures Television’дан 30 млн доллар талаб қилди
19:56 / 27.09.2017