Жаҳон | 00:09 / 22.07.2018
5727
1 дақиқада ўқилади

Fiat раҳбари лавозимини тарк этди

Фото: globallookpress

Fiat Chrysler Automobiles (FCA) автоконцерни бош директори Сержио Маркионне саломатлиги туфайли ўз лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Jeep маркаси раҳбари Майк Мэнли тайинланган.

Компания Маркионненинг саломатлиги ёмонлашгани, бунинг оқибатида у “ишга қайта олмаслигидан чуқур қайғудалиги”ни маълум қилган.  

Компания фаолиятида тўхташлар бўлмаслиги учун директорлар кенгаши янги раҳбарга барча ваколатларни берган. 

Fiat компанияси 1899 йилда ташкил этилган бўлиб, Fiat, Lancia, Alfa Romeo, Abarth, Ferrari ва Maserati брендлари остида автомобиллар ишлаб чиқаради. 2016 йил январда компания Chrysler компаниясининг охирги акцияларини сотиб олиш бўйича келишувни имзолаганини эълон қилган. Икки компаниянинг бирлашиши 2018 йилда тугаши кутилмоқда.

Мавзуга оид