12:14 / 31.05.2017
23573

Кобулдаги портлаш қурбонлари сони ортмоқда

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида 31 май кунининг биринчи қисмида содир этилган теракт қурбонлари сони 80 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда афғонистонлик амалдорларга асосланган ҳолда NBC News телеканали хабар тарқатди.

Шунингдек, 350дан ортиқ киши жароҳатланган.

Бундан аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурбонлар сони 19 нафарлиги, жароҳатланганлар сони 300 нафардан ошиқ экани ҳақида маълум қилганди.

ОАВда ёзилишича, портлаш оқибатида Франция ва Германиянинг элчихоналари бинолари шикастланган.

Кобул полицияси маълумотига кўра, портловчи қурилмалар тўлдирилган автомобиль Германия элчихонаси жойлашган ҳудуд яқинида портлатилган.

"Ҳудудда бир қанча муҳим объектлар ва офислар жойлашган. Террорчиларнинг асосий нишони қайси бино бўлганини аниқ айтиш қийин", деган полиция вакили Башир Мужоҳид.

Кобул марказида даҳшатли портлаш: қурбонларнинг аниқ ҳисоби йўқ

Top