10:32 / 31.05.2017
7554

«Пахтакор» жавоб ўйинида ҳам «Насаф»га ютқазиб, Ўзбекистон Кубогини тарк этди

Фото: ЎФФ матбуот хизмати

30 май куни Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалида жавоб учрашувлари ўтказилди ва кейинги босқичга йўлланма олган уч клуб номи маълум бўлди.

Бир ҳафта муқаддам ўз майдонида «Насаф»га 0:3 ҳисобида енгилган «Пахтакор» Қашқадарёга сафар қилди. Жавоб ўйинида ҳам тошкентликлар минимал ҳисобда (0:1) мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.

Улуғбек Бақоев бошчилик қилаётган «Бухоро» футболчилари Жиззахда «Сўғдиёна» дарвозасига жавобсиз 3та гол уришга муваффақ бўлди. Жамоаларнинг Бухорода кечган биринчи ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Бекободнинг «Металлург» клуби эса  «Қўқон—1912» тўсиғидан ўта олмади. Биринчи ўйинда сафарда қўқонликларга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган жамоа, жавоб ўйинида 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди, аммо бу чорак финал йўлланмаси учун етарли бўлмади.

1/8 финалнинг қолган беш учрашуви бугун, 31 май куни ўтказилади. 

Ўзбекистон кубоги
1/8 финал. Жавоб ўйинлари
30 май, сешанба

«Насаф» — «Пахтакор» 1:0
Гол: Баҳром Абдураҳимов, 64 (1:0).
Дастлабки учрашув: 3:0

«Металлург» — «Қўқон—1912» 3:2
Голлар: Тимур Усмонов, 24 (1:0). Дарко Гожкович, 61 (1:1). Носир Отақўзиев, 73 (1:2). Достон Турсунов, 82-пен (2:2). Достон Турсунов, 89-пен (3:2).
Дастлабки учрашув: 0:2

«Сўғдиёна» — «Бухоро» 0:3
Голлар: Акобир Тўраев, 30 (0:1). Иван Нагаев, 62 (0:2). Санъат Шихов, 75 (0:3).
Дастлабки учрашув: 1:1

31 май, чоршанба
«Қизилқум» — «Локомотив» (0:5)
«Олмалиқ» — «Динамо» (1:1)
«Машъал» — «Ёзёвон-Лочинлари» (4:0)
«Навбаҳор» — «Нефтчи» (0:1)
«Бунёдкор» — «Шўртан» (2:0)

Top