Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиялик 11 ёшли боланинг вазни 192 килограммга етди
Фото: Barcroft Images
Индонезиянинг Ғарбий Явасида истиқомат қилувчи 11 ёшли Арья Пермананинг вазни 192 килограммга етгач, ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида операция қилинадиган бўлди. The Telegraph шу ҳақида хабар берди.
Боланинг вазни шу даражага етдики, у ҳаракатлана олмай қолди, бунинг натижасида мактабни ҳам ташлашга мажбур бўлди. Ота-онаси Аде ва Рокяҳ Соемантрилар унга лойиқ кийим топа олмай қолишди ҳатто.
Бундан ташқари, унинг вазни саломатлигига катта хавф туғдириб, нафас олишини қийинлаштирди.
Манбага кўра, Арья кунига беш маҳал овқатланган. Онасининг сўзларига кўра, шифокорлар Арьяни тиббий текширувдан ўтказиб, унинг соғлом эканини айтишган - бу эса онани ўйлантириб қўйган, чунки у ўғлининг вазни нимадан ошиб бораётганини тушунмасди.
Маълумотларга кўра, Арьянинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи "Дунёдаги энг оғир вазнли бола: ажойиб одамлар" ҳужжатли фильми олинган.
Мавзуга оид
20:27 / 08.12.2025
Смартфон туфайли болаларда депрессия ва семизлик ривожланиши мумкин – тадқиқот
21:27 / 01.12.2025
Жануби-Шарқий Осиёда ҳалокатли тошқинлар бўлмоқда – фотосуратлар
19:20 / 30.11.2025
Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 440 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
09:16 / 19.11.2025