Жаҳон | 00:30 / 02.06.2017
10989
1 дақиқада ўқилади

Нигерлик 44 мигрант чўлда ташналикдан ҳалок бўлди

Фото: AP

Шимолий Нигердаги чўлда машинанинг бузилиб қолиши камида 44 мигрант, жумладан аёллар ва болаларнинг ўлимига олиб келди. Бу ҳақида расмийлар хабарига асосланиб, Daily Sabah хабар берди

"Ҳозирча чўлда ҳалок бўлганлар сони 44 нафарни ташкил қилмоқда", - деди Агадес мэри Рисса Фелтоу.

Қизил Хоч ҳудудий раҳбари Лора Тахернинг сўзларига кўра, Агадес ва Диркоу шаҳарлари орасида юк машинасида ҳаракатланганлар орасидан атиги 6 киши омон қолган. 

Тирик қолганлар - 5 нафар эркак ва 1 аёл нажот излаб Ачигур шаҳригача тинмай пиёда ҳаракатланишган.

Хавфсизлик идораларидаги номини ошкор қилишни истамаган манбага кўра, мигрантлар ташналикдан ҳалок бўлган, чунки улар ҳаракатланаётган юк машинаси бузилиб қолган.

Май ойи бошида ҳам нигерлик 8 мигрант (5 нафари болалар) Жазоир томон ҳаракатланаётиб, чўлда ҳалок бўлган эди. 

Мавзуга оид