Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркнинг глобал исиш туфайли сув остида қолиши видеода кўрсатилди
Claire&Max’s’нинг Vimeo канали two°C - New-York City номли видеони тақдим этди. Унда Нью-Йоркнинг сув остида қолиши тасвирланган бўлиб, бу ҳолат Ердаги ўртача ҳарорат икки даражага ошса, рўй бериши мумкин. Роликка Gizmodo нашри эътибор қаратди.
Олимларнинг баҳолашича, агарда Ер иқлимининг икки даражага исиши рўй берса, атмосфера циркуляцияси (айланиши) тизимида кутилмаган ўзгаришлар юз беради. Музликлар тезлик билан эрий бошлайди, бу эса, ўз навбатида, денгиз сатҳининг ошишига олиб келади. Ҳисоб-китобларга кўра, 2100 йилга келиб қирғоқолди мегаполислар сув остида қолади, шунингдек, баъзи ороллар, жумладан, Мальдив ороллари йўқ бўлиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 1 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиши ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
09:32 / 07.02.2026
2027 йилдан сувдан фойдаланиш солиғи сув тежамкорлигига боғланади
21:10 / 21.01.2026
БМТ «глобал сув банкротлиги» даври бошланганини эълон қилди
16:08 / 10.01.2026
Ўзбекистонлик олимлар сувни тозалашга қаратилган янги ечимни тақдим этди
12:21 / 01.01.2026