Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда ҳаводан карбонат ангидрид йиғувчи дунёдаги илк завод ишга тушди
Швейцарияда ҳаводан карбонат ангидрид йиғувчи дунёдаги илк завод ишга тушди. Бу ҳақда Science нашри хабар бермоқда.
"Цюрих яқинидаги Climeworks AG заводи ҳаводан саноат кўламида CO2 йиғувчи ва уни харидорга сотувчи илк завод бўлди", деб айтилган хабарда.
Маълум қилинишича, завод йилига 900 тонна CO2 йиғмоқчи. Бу миқдор 200 та автомобиль бир йилда чиқарадиган карбонат ангидридга тенг. Компания олинган газни сабзавотлар етиштиришга йўналтирмоқчи. Бироқ завод йиғадиган газ сайёрамиз миқёсида арзимаган миқдорга тенг.
Climeworks завод шундай технологиялар ёрдамида жаҳондаги CO2 миқдорининг 1 фоизини йиғиш мақсадига эришишидаги биринчи қадам ҳисобланишини айтмоқда. Бундай миқдордаги газни йиғиш учун эса 250 мингта шундай заводдан керак бўлади.
Мавзуга оид
20:20 / 14.06.2026
Швейцарияда мамлакат аҳолиси сонини чеклаш тўғрисида референдум бўлиб ўтди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
21:21 / 03.06.2026