Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондондаги терактдан кейин 12 киши қўлга олинди
Британия полицияси Лондондаги терактга алоқадорликда гумон қилинган 12 кишини қўлга олган. Бу ҳақда Скотланд-Ярддагилар маълум қилишди.
Лондон шарқидаги Баркинг туманида махсус амалиёт ўтказилган.
Айни вақтда махсус хизматлар террорчилардан бирининг уйида тинтув ўтказмоқда.
3 июнь куни кечқурун Лондон кўпригида автофургон пиёдалар устига юрди. Кейин унинг ичидан чиққан 3 киши одамларга тиғли қурол билан ҳужум қилди. Улар кўприк яқинидаги Боро бозорида ҳам одамларга ҳамла қилишган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар террорчиларни йўқ қилишган.
Ҳодиса ҳукумат томонидан теракт сифатида баҳоланди. Теракт қурбонлари 7 нафарни ташкил қилди, шунингдек, 48 киши ҳужум оқибатида жароҳатланди.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026