Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Нефтчи» Вадим Абрамовни клубнинг янги бош мураббийи сифатида таништирди
Фарғонанинг «Нефтчи» ПФК мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар юзага келди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, кўп йиллар Тошкентнинг «Нефтчи» клубида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган Вадим Карленович Абрамов жамоа бош мураббийи этиб тайинланди.
Бугун 54 ёшли мутахассис клуб қароргоҳига ташриф буюрди ва жамоа билан расман шартнома имзолади.
У бу жамоада Мурод Исмоилов ўрнида вақтинчаликка тайинланган Андрей Фёдоров ўрнида ишлайди.
Абрамов «Нефтчи»га Тоҳир Кападзе клуб вице-президенти этиб тайинланидан сўнг ташриф буюрди. Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий ва олимпия термаларига устозлик қилганида Тоҳир Кападзе унга ёрдамчи бўлган.
«Нефтчи» Ўзбекистон Олий лигасидаги 16 та клуб орасида 15-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
17:43 / 25.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» ва «Нефтчи» таъқибчилардан илгарилади
17:07 / 20.04.2026
Суперлига. Пешқадамлар пойгаси ва «Бунёдкор»дан суперкамбэк
11:39 / 10.04.2026
Суперлига. «Нефтчи» тўхтатилди, Қўқонда можароли пенальти ва ҳакамликдан норози ПФЛ
21:18 / 09.04.2026