Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби океанларни ифлослантирмасликка чақирди
БМТ бош котиби Антониу Гуттериш Жаҳон океани ресурсларидан рационал фойдаланишнинг янги йўлларини излашга чақирди. Бу ҳақида "Анадолу" агентлиги хабар берди.
2050 йилга бориб, Жаҳон океанидаги пластик чиқиндилар ҳажми балиқ ресурслари кўламига тенглашади, деди БМТ бош котиби бугун Нью-Йоркдаги БМТ штаб-квартирасида бўлиб ўтган океанлар муаммосига бағишланган Жаҳон конференциясида.
Унинг сўзларига кўра, ифлослантириш, биоресурсларнинг ҳаддан ташқари камайиб кетиши, глобал иқлим ўзгаришлари асоратлари - бу омилларнинг барчаси океанлар ҳолатига жиддий таъсир кўрсатади, улар ҳозир ҳар қачонгидан ҳам жиддий таҳдид остидадир.
"Океан ва денгизларимизнинг саломатлиги сайёрамиз саломатлиги билан узвий боғлиқдир", - дея таъкидлади Гуттериш.
Конференцияда 200дан зиёд мамлакатдан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, дипломатлар ва экологлар иштирок этишмоқда.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026