16:22 / 07.06.2017
33297

Ўзбекистоннинг 3та шаҳри МДҲнинг энг машҳур тарихий шаҳарлари рейтингида

ТурСтат таҳлилий агентлиги МДҲнинг қадимги тарихий шаҳарлари рейтингини тузиб чиқди. Шундай қилиб, унда сайёҳлик турлари ва сайёҳлар орасида ўзининг бой тарихий ва маданий мероси туфайли машҳур бўлган шаҳарларига аниқлик киритилди. 

Маълум бўлишича, МДҲ давлатларининг сайёҳлар орасидаги энг машҳур тарихий шаҳарлари, асосан, Марказий Осиёдаги Буюк Ипак йўли ва Кавказортида жойлашган. 

Шундай қилиб, МДҲнинг тарихий шаҳарлари Топ-10лигига Туркистон (Қозоғистон), Самарқанд (Ўзбекистон), Бухоро (Ўзбекистон), Тароз (Қозоғистон), Ганжа (Озарбойжон), Витебск (Белоруссия), Хива (Ўзбекистон), Гумри (Арманистон), Хўжанд (Тожикистон) ва Марв (Туркманистон) шаҳарлари киритилган.

Рейтинг турлар таклифи ва минтақавий сайёҳлик идоралари маълумотларини таҳлил қилиш асосида тузиб чиқилган. 

Ўзбекистоннинг 2500 йилдан ортиқ тарихга эга Самарқанд ва Бухоро шаҳарллари йилига 1 млндан ортиқ сайёҳни қабул қилади. 

Хиванинг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Ичан-Қалъа мажмуига 2016 йилда 75 минг сайёҳ, шундан 34 минг хорижлик ташриф буюрган. 

Top