Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахсий маълумотларни қора бозорда пуллаган Apple ходимлари қўлга олинди
Хитойнинг Чжэцзян провинцияси полицияси Apple маҳсулотларини тарқатиш билан шуғулланувчи 22 нафар компания ходимини қўлга олди. Улар 7,3 миллион долларлик қийматдаги фойдаланувчилар маълумотларини сотишда айбланмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, ёвуз ниятли кимсалар шахсий маълумотларга кириш учун компаниянинг ички базасидан фойдаланишган. Шундан сўнг улар телефон номерлари, фойдаланувчиларнинг исми шарифи ва Apple ID'ларини юклаб, қора бозорда сотишган.
Ходимлар бир маълумотнинг ўзидан 2 доллардан 25 долларгача пул ишлашган, ўтган вақт ичида эса сотувлардан 7,3 миллион доллар тушган. Тўрт ойча давом этган тергов якунларига кўра, гумондорлар шахсий ҳаётга аралашиш ва шахсий маълумотларга ноқонуний киришда айбланган.
Уларнинг қилмишидан Apple'нинг қанча фойдаланувчиси жабрлангани номаълум. Компания бу борада ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади. Engadget нашрига кўра, жабрланганлар фақатгина Хитой фуқаролари эмас...
Мавзуга оид
20:35 / 08.02.2026
Смартфонлар бозорининг етакчилари маълум қилинди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026