Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянмада фалокатга учраган самолёт бортида 122 киши бўлгани маълум қилинди
Мьянма соҳиллари яқинида фалокатга учраган ҳарбий самолёт бортида 122 киши, жумладан 15 нафар бола бўлган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Охирги маълумотларга кўра, самолётда 35 ҳарбий ва экипажнинг 14 аъзоси бўлган. Қолган йўловчилар ҳарбийлар оилалари аъзолари бўлган. Аввалроқ самолётда 105 йўловчи ва экипажнинг 11 аъзоси бўлгани хабар қилинган.
Хитойда ишлаб чиқарилган Y-8-200F транспорт самолёти Мьей шаҳридан парвоз қилгандан 29 дақиқа ўтиб у билан алоқа йўқотилган.
"Биз самолёт билан алоқа узилгандан кейин у билан нима содир бўлганини билмаймиз", деб маълум қилди фуқаролик авиацияси вакили.
Мьянманинг жанубий соҳилларидан Янгонга парвоз қилаётган самолёт Давэй шаҳридан 20 миль узоқликда учиб ўтаётганда радарлардан йўқолиб қолган. Самолёт денгизда қидирилмоқда, бундан ташқари, соҳилда ҳам 300-400 киши қидирув ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
08:07 / 08.04.2026
1950-йиллардан бери хизматда: ҳали ҳам парвоз қилаётган беш ҳарбий самолёт
13:21 / 01.04.2026
Қримда ҳарбий самолёт қулаб, 30 киши ҳалок бўлди
07:47 / 08.12.2025
2 млрд долларлик бомбардимончи ва унинг “укалари”: дунёдаги энг қиммат 5 ҳарбий самолёт
08:16 / 24.10.2025