Хитойда яратилган жанговар машина сувда юриш бўйича тезлик рекордини ўрнатди
Хитойлик муҳандислар қуруқликда ҳам, сувда ҳам бир хилда тез ҳаракатланувчи жанговар машина яратиш устида иш олиб бормоқдалар. Хитойнинг автомобиль ишланмалари институти ҳам сувда, ҳам қуруқликда юрувчи янги зирҳли жанговар транспорт машинаси (БТР) прототипини намойиш қилди, деб хабар бермоқда Warspot нашри.
БТР сувда синовдан ўтказилганда 50 км/соат тезликка эриша олди, бу эса бундай синфдаги машиналар учун рекорд тезлик ҳисобланади. Аввалги рекордчи АҚШ денгиз пиёда қўшинлари корпуси учун яратилган Expeditionary Fighting Vehicle машинаси ҳисобланган.
Хитой машинаси бундай катта тезликка сув отувчи илдамлатгичлар, V-симон туби ва ҳар қандай қаршиликни камайтириш учун ғилдиракларни "тортиш" тизими эвазига эришди. Машина оғирлиги 5,5 тонна келади ва бор-йўғи 4 та ғилдиракка эга. Ваҳоланки бундай ўлчамдаги БТРлар одатда 6 ёки 8 та ғилдирак билан жиҳозланади.
Муҳандисларнинг айтишича, синов вақтида машина максимал енгиллаштирилган. Шу сабабли БТРга қурол-аслаҳа ва қўшимча зирҳ қўшиладиган бўлса, унинг тезлиги пасайиши мумкин, бироқ шунда ҳам 20-30 км/соат дан кам бўлмайди. Бу эса замонавий амфибия БТРлар тезлигига нисбатан 2-3 баробар кўпроқни ташкил қилади.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
19:51 / 24.04.2023