Спорт | 12:48 / 09.06.2017
19474
1 дақиқада ўқилади

Видео: Неймар Ҳолливуддаги бинолардан бири томидаги дарвозага гол урди

«Барселона» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Лос-Анжелесда жойлашган Ҳолливуд бульвари орқали дарвозани аниқ нишонга олди. Бразилиялик футболчи бу трюкни Жимми Киммелнинг ABC телеканалида эфирга узатиладиган шоуси учун бажарган.

Неймар Ҳолливуд бульварининг бир томонида тўпни ўрнатиб, иккинчи томонда ўрнатилган дарвозани аниқ нишонга олган.

Футболчи бу ишни учинчи уринишда амалга оширганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Дастлабки икки зарба бульвар бўйлаб қад ростлаган деворларга тегиб пастга тушганди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид