Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомалида гуманитар ёрдам учун отишмада 14 киши ҳалок бўлди
Сомалида озиқ-овқат маҳсулотлари солинган қоплар учун кечган отишмада 14 киши ҳалок бўлди ва 20 киши яраланди.
Байдоа шаҳрида сомалилик ҳарбийлар очарчиликдан азият чекаётганларга мўлжалланган гуманитар ёрдамни талашга ҳаракат қилишган. Егуликларни қўриқлаётган бошқа ҳарбийлар талончиларга қарата ўқ узишган. Икки томон ўртасида чиққан отишма оқибатида озиқ-овқат олиш учун навбатда турган оддий одамлар энг кўп талофат кўрганлар.
Сомалида кучли қурғоқчилик ва "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи жангариларининг ҳужумлари сабабли ярим миллионга яқин одам ўз уйларини ташлаб, гуманитар ёрдам тарқатиш пунктлари ташкиллаштирилган йирикроқ шаҳарларга кўчиб ўтишга мажбур бўлганлар. Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, айни вақтда Байдоада 150 мингга яқин муҳожир бор.
БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда дунёнинг деярли 40 та давлати озиқ-овқат ёрдамига муҳтожлик сезади.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
12:40 / 24.05.2026