04:07 / 11.06.2017
13886

Хитой клубида яна бир юлдуз мураббий иш бошлайди

«Реал», «Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло Хитойнинг «Жиангсу Сунинг» жамоасини бошқаришга розилик билдирган. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, Капеллонинг мураббийлар штабидан «Ювентус» собиқ футболчиси Жанлука Дзамбротта, шунингдек собиқ «Милан»чи Кристиан Брокки ҳам ўрин олади. Расмий ахборот тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Хитой чемпионатининг ортда қолган 12-туридан сўнг «Жиангсу Сунинг» 8 очко тўплаб, турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фабио Капеллонинг сўнгги иш жойи Россия терма жамоаси бош мураббийлиги бўлганди.

Top