Украинада Георгий тасмаларидан фойдаланиш тақиқланди

Петр Порошенко Украинада Георгий тасмаларини "тайёрлаш ва тарғиб қилиш"ни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақида давлат раҳбари сайтида хабар берилди.
Май ойи ўрталарида Олий рада томонидан қабул қилинган қонун Георгий тасмаси ва унинг тасвиридан "оммавий фойдаланиш, намойиш қилиш, олиб юриш, шунингдек тарқатиш" учун маъмурий жавобгарликни киритади.
Энди Ғалаба рамзининг кийим-кечак ёки буюмларга туширилиши, автомобилларга ленталарнинг осилиши, плакат ва наклейкалардаги тасвири, оммавий тадбирлар вақтида ва ОАВда қўлланиши жарималар ҳамда маъмурий жавобгарликка тортилади.
Жарима 850-2550 минг гривен (32-97 доллар) атрофида бўлади, тақиқланган буюмлар мусодара қилинади. Йил давомида қонунбузарликнинг такрорланиши 2,55-5,1 минг гривен (97-190 доллар) ёки 15 суткагача маъмурий жавобгарликка тортилиш билан якун топади.
Таъкидлаш жоизки, ҳужжат Иккинчи жаҳон уруши ветеранлари учун истисноларни кўзда тутади, зеро уларнинг орден ва медаллари Георгий тасмаси элементларига эга.
Мавзуга оид

20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди

20:17 / 27.05.2025
АҚШ Украинадан тинчлик келишуви бўйича шартлар рўйхатини олди

17:53 / 27.05.2025
Трамп Байденнинг Украина жанговар ҳаракатларига қўйган барча чекловларини бекор қилмоқчи

10:30 / 27.05.2025