Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент эртага навбатдаги видеоселекторни ўтказади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш давр талаби” мавзусида видеоселектор ўтказилади.
«Кун.uz» манбаси маълумотига кўра, йиғилиш 15 июнь куни соат 8:00да бошланиши кўзда тутилган.
Шу муносабат билан йиғилишга туман ва шаҳар ҳокимлари, ёшлар ва хотин-қизлар бўйича ҳоким ўринбосарлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш, бандлик ва меҳнат муносабатлари, банклар, маънавият-тарғибот марказлари раҳбарлари, “Маҳалла”, “Нуроний”, “Камолот” ЁИҲ раислари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ва умумтаълим мактаблари директорлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, уларнинг диний-маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари таклиф этилган.
Мавзуга оид
18:26 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди
18:23 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
12:49 / 18.06.2026