17:37 / 16.06.2017
10329

Яшнободда телефон ўғриси ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 18:00 ларда Аваз Ахралович Исамухамедов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган овоз ёзиш студияси биносида бўла туриб, фуқаро Файзуллаев Шерматга (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли бўлган, баҳоси 400.000 сўмлик «Samsung Tab-3» русумли планшетини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда, ушбу ҳудудда хизматни олиб бораётган Яшнобод тумани ИББ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Top