Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига янги давлатлар аъзо бўлди
БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида Руминия, Дания ва Канада БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг янги аъзоларига айланди. Бу ҳақда кенгаш президенти Фредерик Шава Twitter ижтимоий тармоғида хабар берган.
1945 йилда таъсис этилган кенгаш – БМТнинг энг асосий органларидан бири бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик ҳамда ихтисослаштирилган муассасалар фаолиятини мувофиқлаштиради. Кенгаш фаолияти доирасига иқтисодий ва ижтимоий ривожга кўмак бериш, жумладан, ҳаёт даражасини ошириш, бандлик муаммосини ҳал этиш ва маданият ҳамда таълим соҳасидаги ҳалқаро ҳамкорликка ёрдам кўрсатиш киради.
Кенгашнинг 54 аъзо давлати БМТ Бош Ассамблеяси томонидан сайланади. Бу ташкилотда 14 ўрин Африка давлатларига ажратилган бўлса, 11 – Осиё мамлакатлари учун, олти – шарқий Европа давлатлари учун, 10 – Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларига ҳамда 13 ўрин – ғарбий Европа давлатларига ажратилган.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:15 / 26.06.2026
Россия Руминияга жавоб чораси сифатида консулликни ёпмоқда
08:52 / 25.06.2026