Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Биз уларга ишонмаймиз": БАА Ғарбга Қатар назоратини ташкил қилиш таклифини берди
Бирлашган Араб Амирлиги Ғарб мамлакатларига Қатарнинг хатти-ҳаракатлари устидан назорат ўрнатиш механизмини яратишни таклиф қилди. Бундан кўзланган мақсад - мамлакатни террорчиларни қўллаб-қувватлашига чек қўйиш. The Guardian БАА ташқи ишлар вазири Анвар Гаргашнинг сўзларига асосланиб, шу ҳақда хабар берди.
Нашр версиясига кўра, Гаргаш Қатар араб мамлакатлари томонидан эълон қилинган эмбаргони дипломатик қўллаб-қувватлашни ташкиллаштириш учун Лондонга келган.

БАА ташқи ишлар вазири Анвар Гаргаш. Фото: AP
"Гап муносабатни ўзгартириш ҳақида бормоқда", - дея изоҳ берди вазир. "Агар биз Қатарнинг ўзгариш нияти борлиги, у жангариларни молиялаштиришни тўхтатишига доир аниқ стратегик сигналларни олсак, бу муҳокама учун асос бўлади, бироқ бизга мониторинг тизими керак", - деди Гаргаш.
"Биз уларга ишонмаймиз. Бизга мониторинг тизими ва унда иштирок этиш учун ғарбий дўстларимиз керак", - қўшимча қилди вазир. Унинг сўзларига кўра, мониторинг Қатар экстремистларни молиялаштирмаётгани, уларни Доҳада яширмаётгани, "Мусулмон биродарлар", "Хамас" ва "Ал-Қоида"ни қўллаб-қувватламаётганини кафолатлаши керак.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
18:00 / 19.06.2026