Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдан Тбилисига парвоз қилган самолётни яшин урди
Истанбулдан Тбилисига парвоз қилган Atlas global авиакомпанияси самолётини яшин урди. Бу ҳақда авиалайнер йўловчилари ОАВга хабар беришди.
«Парвозга чиққанимиздан 15-20 дақиқа ўтиб ҳамма ёрқин нурни пайқади, ҳамда самолётни яшин урди. Шундан сўнг бошқарув билан муаммолар юзага келди, учувчи аэропортга қайтиб кетиш ҳақида қарор қабул қилди», - дея маълум қилди гувоҳлардан бири.
Бошқа бир йўловчининг қайд этишича, ҳодиса туфайли жабрланганлар йўқ, бироқ самолёт зарар кўрган, «ва айнан шунинг учун аэропортга қайтиш ҳақида қарор қабул қилинди».
Хабарларга кўра, Истанбул-Тбилиси рейси бир неча соатдан кейин амалга оширилган.
Мавзуга оид
08:42 / 25.12.2025
СБУ Қора денгиздаги ягона Ил-38 самолётига зарар етказилганини маълум қилди
11:29 / 23.12.2025
Centrum Air самолётидаги носозлик туфайли йўловчилар бир сутка Қозон аэропортида қолиб кетди
22:47 / 21.12.2025
Туркияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
15:00 / 28.11.2025