Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адҳам Икромовнинг Савдо-саноат палатасидаги ўринбосарлари таништирилди
Ислом Казимович Жасимов Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг янги раиси Адҳам Икромовнинг биринчи ўринбосари бўлди. Бу ҳақда бугун Ўзбекистон банклар Ассоциацияси биносида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойида иштирок этган Кун.uz мухбири маълумот берди.
Қурултойда раиснинг яна уч ўринбосари таништирилган, булар: Ботиржон Асадов Зокирович, Жамшид Ражабович Ўроқов ҳамда Ўткир Умирович Бўтаев.
Раиснинг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов бу вақтгача бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатиб келган, Ботир Асадов сенатор, Ўткир Бўтаев Қонунчилик палатаси депутати бўлган.
19 июнь куни Шавкат Мирзиёевнинг Савдо-саноат палатаси фаолиятини тубдан ўзгартирувчи фармони эълон қилинганди.
Савдо-саноат палатасининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари қурултойида Алишер Шайхов ўз лавозимини тарк этди ва унинг ўрнига собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов тайинланди.
Мавзуга оид
10:00 / 20.01.2026
Визаларни соддалаштириш, тур-пакетларни муқобиллаштириш, ноқонуний миграцияни камайтириш: элчи ва тадбиркорлар учрашувида қандай масалалар кўтарилди?
19:44 / 22.10.2025
“Қашқадарёда иш берувчилар ва ишчиларнинг қўнимсизлиги энг катта муаммо” – Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов
17:18 / 13.08.2025
“Қурувчи таннархидан эмас, бюджетга тўлайдиган солиғидан чегирма қилиб беряпти” – ССП раиси
15:19 / 07.07.2025