Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марадона Дани Алвесни ҳақоратлади
Афсонавий футболчи Диего Марадона «Ювентус»нинг бразилиялик ҳимоячиси Дани Алвесни тентак деб атади.
«Дани Алвес — тентак. У ҳимоячи, аммо у ўз позициясида ўйнамайди. У Кафу ёки Майконга тенглаша олмайди, бу футболчилар ҳам Бразилия терма жамоасида қанот ҳимоясида зўр ўйнашган. Дани Алвес ўйин давомида 3 марта тўпга тегинса, 8 марта рақибни тепади.
У ҳақда гапиргандан кўра, кетганим маъқул», — дея Марадонанинг сўзларини келтирган TyC Sport.
Бундан аввалроқ Алвес Лионель Мессини Марадона билан тенглаштириш керак эмаслиги, Месси 5та «Олтин тўп» эгаси эканини айтганди. У шунингдек, Аргентинанинг 1986 йилдаги жаҳон чемпиони бўлиши Марадона қўли билан гол уриши туфайли рўй берганини эслаб ўтган.
Мавзуга оид
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
18:44 / 29.10.2025
Аргентина банки Марадона голи тасвирланган тангани чиқарди
12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди
12:27 / 19.06.2025