Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Россия билан миграция бўйича келишувни тасдиқлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қарорига биноан Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув тасдиқланди. Ҳужжат матни сешанба куни маҳаллий матбуотда эълон қилинган.
Апрель ойи бошида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи доирасида Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув имзолаганди. Ҳукуматлар шунингдек, биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича ҳам келишув имзолаган.
Президент Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия томонини бу жараён ҳақида хабардор қилиш топшириғини берган.
Бундан олдинроқ, 15 июнь куни президент Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби» мавзусидаги анжуманда нутқ сўзлаб, Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган шартнома бу давлат ҳудудида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилиши ҳақида гапирганди.
Маълумотларга кўра, айни вақтда хорижда 3 миллионга яқин ўзбекистонлик меҳнат қилади (меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг учдан бир қисми). РФ ИИВ маълумотига кўра, Россияда 1,7 миллион ўзбекистонлик бор.
Мавзуга оид
18:06 / 14.06.2026
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни туғилган куни билан табриклади
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
20:09 / 11.06.2026