Жамият | 10:56 / 20.06.2017
13204
1 дақиқада ўқилади

Учтепа туманидаги цехда ёнғин юз берди, бир ишчининг жасади топилган

Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган «Эски гиламларни титиш цехи»да ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси.

Ёнғин оқибатида 150 кв. метр майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Оловни ўчириш вақтида цех ишчисининг куйган ҳолдаги жасади топилган. 

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ҳодиса сабаби аниқланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид