Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги кўчки натижасида беш киши ҳалок бўлди, 120 инсон бедарак йўқолди
Фото: Reuters
Хитойнинг Сичуань вилояти Деси шаҳри яқинидаги Синьмо қишлоғида рўй берган кўчки оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 120 инсон бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Синьхуа агентлигининг ҳукумат маълумотларига асосан хабар беришича, тупроқ тагида 60 дан ортиқ турар жой иншоотлари қолиб кетган.
Аввалроқ вилоят ҳукумати бедарак йўқолган кишилар сони 200 нафар атрофида эканини хабар берганди. Қутқарувчилар маълумотига кўра, кўчки ҳажми 18 млн. куб м.ни ташкил этади.
Таъкидланишича, уч киши қутқарилган. ХХР раиси Си Цзиньпин табиий офат туфайли кўчки тагида қолганларни чиқариб олиш учун барча кучларни сафарбар этишга кўрсатма берди.
Ҳодиса жойига ҳарбий хизматчилар, махсус техника ва юзлаб қутқарувчилар етиб келишди. Улар иши ёмғир туфайли мураккаблашмоқда.
Мавзуга оид
22:11 / 09.02.2026
Сицилиядаги шаҳар кўчки туфайли жар ёқасига келиб қолди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026