Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иванка Трамп судга чақиртирилди
Фото: Andrew Harrer/Bloomberg
АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп пойабзал дизайнидан нусха кўчириш иши бўйича судга чақиртирилди. Бу ҳақда 24 июнда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Манхэттен туман суди қарорига кўра, Иванка судга октябрь охиригача келиши керак. Унга кўрсатмаларни Нью-Йоркда эмас, балки у ҳозир яшаётган Вашингтонда беришига рухсат берилди.
Иванка номига плагиатда айбловлар 2016 йил баҳорида билдирилган. Aquazzura пойабзал маркаси вакиллари Иванка ўзининг туфлилар қаторини яратишда Aquazzura’нинг пойабзалларидан бирининг дизайнидан нусха кўчирганини айтишган. Гап 780 доллардан қимматроқ турувчи баланд пошнали туфли ҳақида кетмоқда. Aquazzura вакилининг айтишича, Иванка шундай пойабзални анча арзонроққа – 150 долларга яратган.
Мавзуга оид
18:03 / 09.07.2025
АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби бекор қилинди
15:15 / 20.09.2023
Ўзбекистон АҚШга мактаб пойабзаллари етказиб беради
08:23 / 16.09.2022
Хитой Ўзбекистонда чарм-пойабзал соҳасида янги лойиҳаларни ишга тушириши мумкин
08:35 / 26.03.2022