Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликлар Украинага хорижий биопаспортлар бўйича киритиладилар
Россия фуқаролари Украинага фақатгина хорижий биометрик паспортлар ва бир вақтда биометрик маълумотларни назорат қилиш билан киритиладилар. Бу ҳақда Украина миллий хавфсизлиги ва мудофааси кенгаши котиби Александр Турчинов маълум қилди.
"Чегарачилар техник деталларни, қандай моддий-техник ёрдам кераклигини баҳолаб чиқишмоқда. Бу ҳукумат россияликларга виза тартибини киритиш бўйича бир қарорга келгунча, биометрик паспортлар бўйича ўтказишни таъминлаш ва исталган россиялик чегарани кесиб ўтаётганида ундан идентификацион кўрсаткичлар – бармоқ излари ёки кўз тўрини олиш учун қилинмоқда. Бундай техник иш олиб борилмоқда. Умид қиламанки, ҳукумат бу ишни молиявий қўллаб-қувватлайди. Бизнингча агар молиялаш бўлса, бу бир ой ичидаёқ натижа беради", деб айтган Турчинов.
Турчиновнинг тан олишича, ҳозирда Украина чегара хизматида россияликларни катта навбатлар юзага келтирмасдан фақатгина биопаспортлар бўйича ўтказишга техник имкон йўқ. У Киев Россия фуқароларига нисбатан виза тартиби киритилиши кераклигини таъкидламоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков агар Украина россияликларга виза тартиби киритса, унда Москва ҳам худди шундай жавоб чоралари кўришидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026