Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия консерваторлари мамлакат бош вазири ўзгаришини исташмоқда
Буюк Британиянинг Консерватив партияси аъзолари Тереза Мэйни мамлакат бош вазири лавозимидан четлатиш истагини билдиришди. Бу ҳақида 25 июнь куни The Times газетаси хабар берди.
Консерваторларнинг фикрича, Мэйнинг ўрнига бу лавозимни амалдаги молия вазири Филип Хаммонд эгаллаши керак. Унинг ўринбосарлигига эса мамлакатнинг Brexit бўйича вазири Дэвид Дэвис тайинланиши керак.

Дэвид Дэвис. Фото: reuters
Шу билан бирга Хаммонднинг октябрь ойидаёқ ҳукмрон Консерватия партия раиси этиб тайинланиши мумкинлиги қайд қилинди. Фақат бир шарт билан - у икки йилдан кейин Буюк Британия бош вазири лавозимини тарк этади.
"Ўйлашимча, Филип Хаммонд - олдиндаги икки йилга энг муносиб номзод, Дэвис эса Brexit билан шуғулланади", - деди партия вакилларидан бири.
Манбада келтирилишича, Хаммонднинг бош вазир лавозимига тайинланиши евроскептикларга ёқмаслиги мумкин, чунки улар Ҳаммонднинг диққатни миграция назорати эмас, бизнес ва ишчи ўринларга қаратган ҳолда Brexit'ни амалга ошириш талабларига шубҳа билан қарашади.
Бош вазирликка эҳтимолий номзодлар орасида шунингдек Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон номи ҳам келтирилган.
Мавзуга оид
10:53 / 24.12.2025
Грета Тунберг Лондонда Фаластинга бағишланган акцияда қўлга олинди
18:13 / 19.12.2025
Британия «Россия билан алоқалари туфайли» Ўзбекистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди
22:28 / 17.12.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан олган даромадини Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтиришни талаб қилди
12:08 / 17.12.2025