17:48 / 27.06.2017
11361

Samsung тахлама-смартфонини тақдим этди 

Samsung компанияси замонавий технологиялардан воз кечишга тайёр бўлмаган ретросеварлар учун Galaxy Folder 2 тахлама-смартфонини тақдим этди. Янги қурилманинг нархи 260 доллар атрофида. 24Gadjet шу ҳақидаги янгилиги билан бўлишди.

Смартфон 1.4 ГГц частотали 4 ядроли процессор, 2 Гб оператив ва 16 Гб ички хотира билан таъминланган; хотира картаси слоти 256 Гб'гача бўлган MicroSD карталарига мўлжалланган. Аккумулятор сиғими - 1950 мАс. Икки камера - 8 ва 5 Мп. Смартфон икки хил - қора ва бордо рангдаги металл корпус билан қопланган.

Дисплей диагонали 3,8 дюймни ташкил қилади. Сенсор клавиатурани классик тугмалар тўлдириб туради. Улар орқали қўнғироқлар рўйхати, смс-бўлим ва ижтимоий тармоқларга кириш мумкин. 

Samsung Galaxy Folder 2 Жанубий Корея бозорларига чиқди. Халқаро сотувлар ёз охирига қадар бошланади.

Top