Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда Европадаги энг катта аркали кўприк қурилди
Швейцарияда Европадаги энг катта бир оралиқли аркали кўприк қурилди. Тамина деб аталган кўприк Санкт-Галлен кантонидаги Валенс ва Пфеферс қишлоқларини бирлаштирди, деб хабар бермоқда Swissinfo.ch нашри.
ОАВ маълумотларига кўра, Тамина дараси устидан ўтган кўприк баландлиги 200 метрдан, узунлиги эса 417 метрдан ошиқроқ. Кўприкка хизмат кўрсатиш учун 1 км лик қўшимча йўл қуришга тўғри келди. Кўприк қурилиши 57,5 млн долларга айланди.
Кўприк ҳудуддаги транспорт вазиятини анча яхшилади. Мисол учун, Пфеферсдаги ўт ўчирувчилар зарурат бўлганда энди қўшни қишлоққа осон етиб бора оладилар. Бир марта улар ёнғин жойига етиб боришлари учун 30 дақиқа талаб қилингани оқибатида маҳаллий черков ёниб кул бўлган. Шунингдек, мактабгача йўл ҳам 40 км га қисқаради, чунки энди автобусга дарани айланиб ўтишга ҳожат қолмайди.
Таъкидланишича, Валенсда 400 киши, Пфеферсда эса 600 киши истиқомат қилади.
Мавзуга оид
20:20
Швейцарияда мамлакат аҳолиси сонини чеклаш тўғрисида референдум бўлиб ўтди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
21:21 / 03.06.2026