Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов мукофоти миллион рублли стартаплар танловини эълон қилди
Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов ўзининг мухолифатчи Алексей Навальнийга видеомурожаати юзасидан мемлар, роликлар ва карикатуралар танлови якунлангани ва янгиси — ғолибларнинг ҳар бирига 1 миллион рублдан мукофот тақдим этилувчи янги танлов ҳақида эълон қилди.
«Менимча, барчамиз тўйиб хурсандчилик қилиб олдик... Менинг илтимосимга кўра, танловни қўллаб-қувватловчи жамоа ҳамжамиятимизни қайта шакллантириб, гуруҳни янги ташаббуслар майдончасига айлантиришади. Масалан, ҳозирдан мен халқаро тармоқ кенгликларидаги иқтидорларни қўллаб-қувватлашни истайман ва шу сабабли стартаплар танловини эълон қиламан», — дейилади бизнесменнинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида жойлаштирган хабарида.
Танловда барча истовчилар қатнашиши мумкин.
«Ҳар ой охирида аниқланган энг яхши лойиҳалар беминнат бир миллион рубль билан мукофотланади. Йил якунларига кўра энг диққатга сазовор лойиҳа жамоаси эса лойиҳасига инвестиция жорий этилиши эҳтимоли муҳокамасига таклиф олади», — деган Усмонов.
Аввалги танлов якунларига кўра, қўллаб-қувватлаш жамоаси уч нафар ғолиб ва халқ овозига кўра аниқланган ғолибни iPhone 7 Plus смартфони билан тақдирлаган эди. Бизнесменнинг сўзларига кўра, акцияда ўн минглаб ишлар иштирок этган.
Мавзуга оид
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
16:16 / 30.12.2025
Германияда Усмоновга қарши очилган иккинчи тергов ҳам тўхтатилди
17:45 / 20.10.2025
Ҳокимнинг маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади
17:59 / 16.09.2025