Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилояти ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди
Жорий йилнинг 27 июнь куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Алишер Муҳаммадиевич Абдуғаниев Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Алишер Абдуғаниев 1971 йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманида таваллуд топган. Шу вақтгача у Зомин тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб турган эди.
Мавзуга оид
10:54 / 18.12.2025
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди
13:55 / 11.12.2025
Жиззахда бедарак йўқолган ИИБ ходими Бўстонлиқдан топилди. У фирибгарликда гумонланмоқда
22:21 / 06.12.2025
Хитойлик инвесторлар Жиззахдаги волфрам конини ишга туширмоқда
14:14 / 02.12.2025