Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 кгга яқин гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётганлар ушланди
2017 йилнинг 28 июнь куни Тошкент ИИББ томонидан ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида “Бектемир” ЙПХ масканида 1 кг 700 граммдан ортиқ гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган шахслар қўлга олинди.
Шаҳар ИИББда ташкил этилган брифингда маълум қилинишича, муқаддам ўғирлик жинояти содир этгани учун судланган Аникеев Станислав ҳамда муқаддам судланмаган Чарьяров Алимардон Иброҳимовичлар фуқаро Раҳимовнинг бошқарувида бўлган “ВАЗ-2104” русумли автоуловида Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканидан кириб келишда ўз ҳатти-ҳаракатлари билан ИИББ ходимларида шубҳа уйғотишган. Автомашина тўхтатилиб, фуқаро Аникеев ва Чарьяровларнинг ёни текширилган вақтда умумий оғирлиги 1 кг 748 грамм миқдорида “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (яъни, кўп миқдорда, гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
17:31 / 12.06.2026