Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Черногория ўз ҳудудида НАТО базалари жойлаштирилишига қарши эмас
Фото: Reuters
Черногория мудофаа вазири Предраг Бошковичнинг маълум қилишича, Болқон давлати ўз ҳудудида НАТО ҳарбий базаларини жойлаштиришга қарши эмас. Бироқ ҳозирча бундай ташаббус Шимолий Атлантика альянси томонидан чиқмади.
«Мендаги маълумотларга кўра, ҳозирда альянсда Черногорияда ҳарбий база яратиш бўйича ташаббус йўқ. Биз бунга қарши бўлмасдик, бироқ ҳозирда НАТО бошқа минтақаларга қизиқмоқда», - деди Бошкович «Газете.ru»га.
«Сўнгги икки йил ичида Россия томонидан жиддий босимга дуч келдик, аммо шуни таъкидлаб ўтишни хоҳлардимки, бизнинг НАТОдаги аъзолигимиз ҳеч кимга, ҳаттоки Россияга ҳам қарши қаратилмаган. Бизнинг Шимолий Атлантика альянсидаги аъзолигимиз Балқон ярим оролининг ғарбий қисмида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишга мўлжалланган», - деган Бошкович.
Унинг сўзларига кўра, Черногориянинг Шимолий Атлантика альянси иштирокчиси сифатидаги биринчи вазифаси ўз қуролли кучларини ислоҳ этиш ва мудофаага харажатларни кўпайтиришдир.
Мавзуга оид
14:13 / 19.02.2026
НАТО Болтиқбўйи соҳилига десант тушириш машқларини ўтказмоқда
10:28 / 19.02.2026
Черногорияда маблағсиз қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
14:28 / 18.02.2026
Патрушев НАТОни “ҳужумкор гуруҳ” тузишда айблади
15:48 / 16.02.2026