Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарларида “Ёшлар уйлари” қурилади
Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарларда, жумладан, чекка ҳудудларда “Ёшлар уйлари”ни қуриш бўйича тўрт йиллик аниқ режа ишлаб чиқилади ва 2018 йилдан уни бажаришга старт берилади. Шавкат Мирзиёев "Камолот" қурултойида шундай баёнот берди.
"Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг обрўси ва таъсирини ошириш учун мамлакатимизда ёшлар манфаатини таъминлашга қаратилган ишларда унинг иштирокини ҳар томонлама кенгайтириш зарур.
Ёшлар, ёш оилалар учун шахсий уй-жойга эга бўлиш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини ҳисобга олган ҳолда, биз бу йўналишда бошлаган ишларимизни изчил давом эттиришимиз керак.
Барча туман ва шаҳарларда, жумладан, чекка ҳудудларда “Ёшлар уйлари”ни қуриш бўйича тўрт йиллик аниқ режа ишлаб чиқиш ва 2018 йилдан уни бажаришни бошлаш лозим.
Бу борада аҳоли зич яшайдиган Фарғона водийси вилоятларида, хусусан, шароити оғир бўлган Марказий Фарғона минтақасида ёш оилаларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш керак.
Умуман, қишлоқ ҳудудларида яшаётган, турар жойга муҳтож ёш оилаларни имтиёзли кредитлар асосида арзон уй-жой билан таъминлаш бўйича ваколатни энди Ўзбекистон ёшлар иттифоқига бериш масаласи Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилиши лозим", - деди Президент.
Мавзуга оид
18:06
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
17:47
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
14:10
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
13:31